20:16 / 07.09.2016
7 366

Жаҳон смартфонлар бозорида янги Хитой бренди пайдо бўлади

Жаҳон смартфонлар бозорида янги Хитой бренди пайдо бўлади

Тез орада ўз смартфонларини бутун дунё бўйлаб сотаётган Lenovo, Huawei, Xiaomi, Meizu каби Хитой брендлари қаторига яна битта бренд келиб қўшилади. Ҳозирча унинг номи сир тутилмоқда. Интернетда пайдо бўлган тизерли суратда ҳам унинг номи яширилган. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Шунга қарамай, сирли савдо маркаси чиқарадиган модель номи аллақачон маълум бўлган — смартфонни Rio деб аташди. Дастлабки маълумотларга кўра, янги қурилма 5,5 дюймли АМOLED дисплей, металл корпус, Home тугмасидаги бармоқ изи сканери, 3000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Смартфон 129 доллар нархда сотилади.

Rio смартфонига дастлабки буюртмаларни бериш 10 сентябрдан бошланади. Модель тўрт хил — кумушранг, кулранг, тилларанг ва пушти рангида чиқарилиши тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жаҳон смартфонлар бозорида янги Хитой бренди пайдо бўлади