АҚШ фуқароси Samsung смартфони туфайли жипидан айрилиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШ фуқароси Samsung смартфони туфайли жипидан айрилиб қолди

  • Технология
  • 9-09-2016, 17:39
  • 1 029
  • АҚШ фуқароси Samsung смартфони туфайли жипидан айрилиб қолди

    АҚШнинг Флорида штати Сент-Петерсберг шаҳри фуқароси Samsung Galaxy Note 7 телефонини Grand Cherokee автомобилида қувват олиши учун қолдирган. Шундан сўнг, гаджет портлагани сабабдир, машина ёниб кетган, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

    Воқеа жойига етиб келган ўт учирувчилар ёнғинни ўчира олишмаган ва жип бутунлай ёниб кетган.

    Айни вақтда штат ўт ўчириш хизмати ва Samsung компанияси суриштирув ишларини олиб бораяпти.

    Автомобиль эгаси Натан Дорнакер ёнаётган Grand Cherokee суратларини Фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирган.

    Аввалроқ, Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларини сотишни вақтинча тўхтагани хабар қилинган эди. Мазкур фаблетофонлар қувватланиш вақтида портлаб кетаётгани айтилганди.

    loading...