14:15 / 19.09.2016
5 791

iPhone 7 ва 7 Plus’да янги муаммо аниқланди (видео)

iPhone 7 ва 7 Plus’да янги муаммо аниқланди (видео)

Илк харидорлар iPhone 7 ва 7 Plus’да ноодатий муаммони аниқлади, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru»га асосланиб "Дарё" хабар берди. Қурилмага кўп вазифа юклатилганида у вишиллашга ўхшаш ғалати товуш чиқаради.

YouTube’даги DetroitBORG ва 512 Pixels каналлари муаллифлари муаммо ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган видеони жойлади. У HissGate деб номланди.

512 Pixels канали яратувчиси Стивен Хакетт таъкидлашича, Apple’дагилар аллақачон муаммодан хабардор қилинган. Бундай хусусият муайян партиядаги iPhone 7 ва 7 Plus’да кузатилиши тахмин қилинмоқда.

Вишиллайдиган смартфонларни 5—7 кун ичида бундай товуш чиқармайдиган қурилмаларга алмаштириш мумкин. Apple вазиятга расман изоҳ берганича йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 7 ва 7 Plus’да янги муаммо аниқланди (видео)