11:29 / 20.09.2016
6 574

Twitter хабарларга қўйилган 140 белгили чекловни юмшатди

Twitter хабарларга қўйилган 140 белгили чекловни юмшатди

Twitter ижтимоий тармоғи 19 сентябрь, душанба куни анча вақтдан буён режалаштирилганидек, хабарлардаги 140 белгили чеклов юмшатилганини эълон қилди, деб ёзади «Данё» нашри.

«140 та белги орқали кўпроқ нарсани айта олинг! Фотосуратлар, видео, gif, сўроқ белгилари ва қавслар энди ҳисобга олинмайди», — дейилади микроблоглар тармоғи хабарида.

Фойдаланувчилар мажбурий чеклов ноқулайликлар келтириб чиқараётганидан тез-тез шикоят қила бошлади, хусусан, медиафайллар 23 тадан белгини «еб қўярди».

Twitter хабарларининг 140 та белги билан чекланиши шу билан изоҳланадики, сервис яратилган вақтда — 2006 йилда маълумотлар мобил тармоқлари кенг тарқалмаган эди, твит узунлиги эса (140 та белги + фойдаланувчи номи учун қўшимча 20 та белги) табиий равишда SMS’нинг максимал узунлиги (лотин алифбосида 160 та белги)га боғланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Twitter хабарларга қўйилган 140 белгили чекловни юмшатди