Beeline абонентлари ўзларининг SIM-карталарини USIM 4G картасига бепул алмаштиришлари мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline абонентлари ўзларининг SIM-карталарини USIM 4G картасига бепул алмаштиришлари мумкин

  • Технология
  • 20-09-2016, 14:59
  • 777
  • Beeline абонентлари ўзларининг SIM-карталарини USIM 4G картасига бепул алмаштиришлари мумкин

    Beeline компаниянинг шахсий офисларида абонентларнинг SIM-карталарини LTE технологиясида ишловчи замонавий USIM карталарига бепул алмаштириш имкони ҳақида эълон қилади.

    Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: "Тошкентдаги тўтринчи авлод тармоғини кенгайтирилиши давом этиши доирасида биз эски SIM-карталарни LTE тармоғида ишлайдиганларига мутлақо бепул алмаштирмоқдамиз. Янги ҳажмли ва арзон интернет-пакетларнинг жорий қилиниши чоғида 4G тезликларига қўшилиш учун пойтахтимиздаги офисларимиздан бирига ташриф буюришнинг ўзи кифоя”.

    Янги хизмат билан абонентлар 4G Интернетидан арзон фойдаланишлари мумкин. SIM-карталарни бепул алмаштириш бўйича хизмат 2016 йилнинг 31 декабр кунига амалга оширилади.