Хитойлик Канель Мими интернет орқали iPhone 7 смартфонини АҚШдаги расмий нархидан 150 долларга арзонроқ — 500 долларга харид қилиш мақсадида буюртма берди. Аммо сотувчи харидни нозик ҳазилга айлантирди, деб хабар беради «Дарё».
Қиз eBay орқали «пуштиранг олтин» рангли iPhone 7 буюртма берганди, аммо унга етказилган қути ичига иккита смартфон жойланган эди — 2009 йили чиқарилган iPhone 3GS ва 2010 йилнинг iPhone 4 телефони. Бундан ташқари, қути ичига Yu Gi Oh ўйинидан олинган машҳур «Полимеризация» картаси солиб қўйилган эди.
Ўйин қоидаларига мувофиқ, бу карта иккита заиф мавжудотни битта кучли қаҳрамонга айлантиради. Бу билан сотувчи қизга iPhone 3GS ва iPhone 4 ни бирлаштириб, iPhone 7 га айлантиришни ҳазил тариқасида тилаган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди