“Beeline” онлайн-тўловлар учун “Beepul” янги мобил иловасини ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Beeline” онлайн-тўловлар учун “Beepul” янги мобил иловасини ишга туширди

  • Технология
  • 23-09-2016, 16:32
  • 1 294
  • “Beeline” онлайн-тўловлар учун “Beepul” янги мобил иловасини ишга туширди

    Beeline мижозларига янги интернет-хизмат – онлайн-тўловлар учун Beepul янги мобил иловасини тақдим этмоқда. Янги мобил илова абонентларга cалл-марказига қўнғироқ қилмасдан, ва компания офисларига ташриф буюрмасдан, исталган жойдан мобил баланси ҳисобини, шунингдек бошқа алоқа компаниялари баланси ҳисобини тўлдириш, интернет-провайдер хизматлари, кабел ТВ, шахар телефонияси учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек автотўлов тизимини созлаш имконини беради.

    Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Beeline‘нинг digital-трансформацияси компания фаолиятининг барча жиҳатларини, биринчи навбатда эса — хизмат кўрсатишни қамраб олмоқда. Янги мобил илова абонентларнинг оператор билан муносабатини принципиал янги сифатли даражага кўтарган ва қулайлик билан таъминлаган ҳолда ноёб мижозлик тажрибасини яратади”.

    Мобил илованинг асосий функционал имкониятлари:

    - ҳам абонент буйруғи, ҳам автоматик тарзда абонентнинг банк картасидаги маблағ орқали телефон балансини тўдириш;

    - комиссиясиз ҳисоб тўлдириш;

    - ҳисобни қўшимча ҳаражатларсиз роуминга ҳам тўлдириш;

    - бир нечта пластик карталарни рўйҳатдан ўтказиш;

    - маблағни акцептсиз ечиб олишни активация қилиш;

    - тўлов натижалари ҳақида SMS олиш.

    Илованинг қулай интерфейси тўлов учун хизматларни тез танлашда ёрдам беради. Бундан ташқари мобил баланси Beepul тизими орқали $2 ва ундан ортиқ маблағга тўлдирилганда абонентлар тармоқ ичида 50 дақиқа ва 50 SMS, шунингдек 50 Мб бонусга эга бўладилар.

    Beeline‘нинг келгуси режаларида — iOS учун мобил иловани жорий этиб, Beepul тўлов тизими ривожланишини янада кенгайтириш.

    Андроид учун Beepul иловасини қуйидаги ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин: http://onelink.to/7qcgcp