Telegram мессенжерида янги функциялар пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Telegram мессенжерида янги функциялар пайдо бўлди

Технология 24-09-2016, 17:05 881
Telegram мессенжерида янги функциялар пайдо бўлди

Павел Дуровнинг Telegram мессенжерида сурат ва видеоларга ниқоблар, стикерлар ва матн қўшиш функцияси пайдо бўлди. Бу ҳақида лойиҳанинг расмий блогида маълум қилинди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Фойдаланувчи суратни юклаётганда таклиф қилинадиган рўйхатдан истаган ниқобини танлаши мумкин бўлади. Сервис ходимларининг маълум қилишича, Telegram ниқоб қўйилиши керак бўлган юз қисмини автоматик тарзда аниқлайди.

Суратга ўз коллекциянгиздаги стикерларни қўшишингиз мумкин бўлади. Шунингдек @stickers боти ёрдамида ўз ниқобларингизни юклаш имкони ҳам мавжуд - бунинг учун унга "/newmasks" буйруғини бериш зарур.

Мессенжернинг iOS-версиясида матнни форматлаш функцияси пайдо бўлди.
[/center
Бундан ташқари, Telegram'да яна бир янги функция пайдо бўлди - ёзилган видеороликлардан GIF-анимациялар яратиш: фойдаланувчи видео олиши, ундаги товушни ўчириб қўйиши ва уни GIF-файл сифатида юклаши мумкин.

Шунингдек мессенжерда машҳур стикерлар панели пайдо бўлди, уларни кўздан кечириб, хоҳлаган ёзишмангизда қўллашингиз мумкин.
[center]


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.