01:24 / 27.09.2016
7 384

Тошкентда iPhone 7 5,7 млн сўмдан сотувга чиқди

Тошкентда iPhone 7 5,7 млн сўмдан сотувга чиқди

Ўзбекистонда Apple iPhone 7 смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Дарё». Сотувчилар сўзларига кўра, харидорлар янги смартфонни сотиб олишга унчалик шошмаяпти: кўпчилик дастлабки баланд нарх пасайишини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, iPhone 7 7 сентябрь куни расман тақдим этилган ва дунё бўйлаб 16 сентябрь куни сотувга чиққан эди.

Смартфон тўрт ядроли Apple А10 Fusion процессори, 32 Гб (128 ва 256 Гб версиялари ҳам бор) ички хотира, 12 мегапикселли асосий камера, 4,7 дюймли экранга эга бўлди.

Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида iPhone 7’нинг 32 Гб ички хотирали версияси 5,7 миллион сўм, 128 Гб версияси эса 6,5 миллион сўмга таклиф қилинмоқда. Қурилманинг 256 Гб хотирали версияси ҳозирча сотувда йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкентда iPhone 7 5,7 млн сўмдан сотувга чиқди