Facebook фаластинлик журналистларнинг профилларини блоклагани учун танқидга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook фаластинлик журналистларнинг профилларини блоклагани учун танқидга учради

  • Технология
  • 28-09-2016, 16:29
  • 941
  • Facebook фаластинлик журналистларнинг профилларини блоклагани учун танқидга учради

    Facebook ижтимоий тармоғи Фаластинлик нашрларда ишлайдиган журналистларнинг профилларини блоклаб қўйгани учун танқидга учради. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.

    Ижтимоий тармоқ вакилларининг сўзларига кўра, фаластинлик журналистларга қарашли профиллар хизматдаги қоидалар бузилганлиги сабабли нохос блокланган. Бироқ Фаластин томони бундай ҳаракат Исроилнинг яқинда онлайн тажовузларга қарши қилинган баёноти билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда.

    Исроил томони бундан бир неча ой олдин Facebook ва Twitter каби тармоқларни Фаластин ва Исроил ҳудудида юз берган бетартибликларни келтириб чиқарган тажовузкор онлайн контентни хизматда жойлашда айблаган эди. Фаластин томони эса ушбу айбловларни рад этиб, бундай ҳодисалар Исроилнинг Фаластин ерларини аннекция қилиши натижасида содир бўлганини таъкидлаган.

    Фаластинлик журналистларнинг профиллари ўтган ҳафта жума куни блокланиб, якшанба куни қайта тикланган. Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Facebook тармоғи цензура билан алоқадор ишлари сабабли кескин танқидга учраганди.