Марк Цукерберг билан судлашиб, Facebook’ни қўлга киритмоқчи бўлган ва оқибатда фирибгарликда айбланган Пол Селя ўзининг Нью-Йоркдаги уйидан изсиз йўқолди, дея хабар бермоқда «Российская газета».
Пол Селя устидан суд жараёни май ойида бўлиб ўтиши керак эди. 9 март, душанба куни Селянинг адвокати Роберт Фогг унинг йўқолганини маълум қилди. У судни кутиш давомида тақиб юриши керак бўлган электрон билагузук уйидан топилган. АҚШ Федерал маршаллар хизмати ҳодиса юзасидан изоҳ билдирганиҳа йўқ.
Нашрнинг эслатишича, Пол Селя 2010 йилда Марк Цукербергни судга бериб, Facebook’ни биргаликда яратганликларини ва унинг 84 фоизига ҳаққи борлигини таъкидлаган эди. Бироқ судда у буни исботлай олмади, тақдим этилган ҳужжатлар эса сохта деб эътироф этилди. Ўтган йил ноябрида эса Цукерберг ҳуқуқшунослари Селянинг адвокатларига қарши даъво берди.
Манба: www.daryo.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди