Амитабх Баччан ўзига тегишли Galaxy Note 7 тўлиқ зарядланмаётганидан шикоят қилди

  • Технология
  • 2-10-2016, 15:37
  • 1 395
  • Амитабх Баччан ўзига тегишли Galaxy Note 7 тўлиқ зарядланмаётганидан шикоят қилди

    Болливуд юлдузи Амитабх Баччан ўзига Galaxy Note 7 тўлиқ зарядланмаётгани ҳақида ўзининг Твиттердаги саҳифасида ёзиб ўтган. Актёрнинг ёзишича, унга қарашли мазкур смартфоннинг батареяси 60%дан ортиқ қувват олмаяпти. У Samsung’дан ушбу носозликни бартараф қилишни сўраган. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.

    Афтидан, актёр Galaxy Note 7 атрофида бўлаётган воқеалар ҳақида хабардор эмас. Мазкур смартфоннинг батареясида носозлик аниқлангач, Жанубий Корея компанияси махсус дастур янгиланиши орқали уни вақтинчалик фақат 60%гача қувватланадиган қилиб қўйган. Шунингдек, Samsung ҳали Ҳиндистонда расмий Galaxy Note 7 смартфонлари сотувга чиқармаган. Шунинг учун машҳур актёр ўзининг смартфонини бошқа мамлакатдан харид қилган, деб хулоса қилиш мумкин.

    Ҳодисага мантиқан ёндашсак, Амитабх Баччаннинг Galaxy Note 7 смартфони исталган вақтда ёниб кетиши мумкин. Шунинг учун тармоқ фойдаланувчилари актёрга телефонни қайтариб беришни ёки уни алмаштиришни маслаҳат беришган.

    Энг қизиғи, Баччаннинг ушбу шикояти Ҳиндистон фуқаро авиацияси ташкилоти Galаxy Note 7 смартфонларини самолёт бортларида олиб киришга рухсат берган кунда ёзилган.