Xiaomi Redmi 3S Plus – арзон нархли кучли смартфон » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Xiaomi Redmi 3S Plus – арзон нархли кучли смартфон

  • Технология
  • 3-10-2016, 23:01
  • 1 366
  • Xiaomi Redmi 3S Plus – арзон нархли кучли смартфон

    Хитойнинг Xiaomi компанияси яхши техник параметрларга эга бўлган арзон Redmi 3S Plus смартфонини тақдим қилди. Смартфон 5 дюймли дисплей ва 4100 мА/ст сиғимли йирик батареяга эга.

    Redmi 3S Plus ташқи тарафдан Redmi 3S моделидан деярли фарқ қилмайди. Техник параметрлари ҳам анча бир-бирига яқин. Redmi 3S Plus металл корпус билан ўралган, бармоқ изи сканери ҳам кўзда тутилган. Hi-tech.mail.ru нашрига асосланиб Terabayt.uz ёзишича, смартфон 140 доллар нархида сотувга чиқарилади.

    Xiaomi Redmi 3S Plus версиясига HD аниқлигидаги экран, саккиз ядроли Snapdragon 430 процессори, 13 МПли камера, 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Доимий хотира сиғимини microSD ёрдамида янада кенгайтириш мумкин.