11:15 / 04.10.2016
6 715

Facebook ижтимоий тармоғида хусусий эълонлар учун платформа очилди

Facebook ижтимоий тармоғида хусусий эълонлар учун платформа очилди

Facebook ижтимоий тармоғи хусусий эълонлар учун Marketplace платформасини тақдим этди, у яқин атрофда яшайдиган фойдаланувчиларга буюмларни сотиш ва улардан сотиб олиш имконини беради, деб ёзади "Дарё" нашри.

Платформага Facebook дастуридаги махсус белгичани босиш орқали ўтиш мумкин. Фойдаланувчилар категория, сотувчининг жойлашган жойи ва нархни танлаган ҳолда, маҳсулотларни фильтр ёрдамида қидириб топиши мумкин.

Харидорлар сотувчи билан шахсий хабарлар орқали боғланиши мумкин, тўлов ва етказиб бериш бўйича масалаларнинг барчасини улар мустақил ҳал қилади. Айни пайтда Marketplace АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландиянинг 18 ёшдан ошган фуқаролари учун очиқ, аммо яқин орада компания ушбу платформа фойдаланувчилари географиясини кенгайтирмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook ижтимоий тармоғида хусусий эълонлар учун платформа очилди