Nike компанияси илк бор “Келажакка қайтиб” филмида кўрсатилган ва боғичлари автоматик боғланадиган кроссовка —HyperAdapt 1.0 ни омма эътиборига ҳавола қилганига кўп бўлганича йўқ. Puma ихлосмандлари эса бу масалага янада чуқурроқ ёндашди.
Компаниянинг боғичлари махсус тугма ёрдамида тортиб қўйиладиган янги маҳсулоти — Autodisc кроссовкаси бозорга чиққанидан ҳеч қанча ўтмай, феноменал ишланма — кроссовкага қўл теккизмасдан, унинг боғичларини боғлаш имконини тақдим этувчи мобил дастур ишлаб чиқилди.
Кроссовкалар билимдони Ҳикмет Сугоернинг маълум қилишича, мобил дастур ёрдамида кроссовкаларга уланиш ва махсус тугмани босиш поябзал боғичларини маҳкамлаш ва ечиш учун етарли бўлади. Ҳозирча бундай инновацион кроссовкалардан 25 дона чиқарилган.
Оддий Аutodisc кроссовкаларида боғичларни тортиб қўйиш ёки юмшатиш учун кроссовканинг ўзидаги махсус тугмани босиб туриш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади