Lenovo компаниясининг ижрочи директори Джанфранко Лянчи берган баёнотда айтилишича, хитойлик гигант яқин келажакда Windows 10 платформасида ишлайдиган смартфонларни тайёрлашни режалаштирмаган. Шунингдек, баёнотда Lenovo мазкур платформанинг келажагига шубҳа билан қарашини ҳам очиқчасига билдириб ўтган, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.
Таъкидлаш керак, Lenovo ҳозирги кунда Windows 10 операцион тизимида ишлайдиган компьютер, ноутбук ва планшетлар тайёрлайдиган энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Шунинг учун бундай етакчи ишлаб чиқарувчилар томонидан айтилган шу каби фикрлар Windows 10 платформасида фаолият кўрсатадиган телефонлар келажагини шубҳа остида қолдиради.
Ўтган йили Lenovo Хитойда Windows 10 дастурида ишлайдиган смартфонни тақдим қилган эди. Японияда эса Lenovo SoftBank 503LV номли Windows смартфон чиқарилган. Энди эса компания фақат Android платформасидаги қурилмаларга ўз диққатини қаратиш режалаштирган.
Microsoft компанияси эса яқинда ўтказилган IgniteIT конференциясида Windows 10 дастурини янада такомиллаштириб, унга янгидан-янги функциялар қўшиш мақсадида эканлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда