Leagoo Venture 1 – хитойлик арзон Vertu » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Leagoo Venture 1 – хитойлик арзон Vertu

  • Технология
  • 6-10-2016, 00:31
  • 1 093
  • Leagoo Venture 1 – хитойлик арзон Vertu

    Хитойнинг Leagoo компанияси қимматбаҳо Vertu смартфонлари услубида яратилган Leagoo Venture 1 модели учун буюртмаларни қабул қилишда давом этмоқда. Янги модель 16 ГБ доимий хотира билан таъминланади.

    Leagoo Venture 1 смартфонининг корпуси тери ва металлдан ишланган, унга MediaTek MT6753 процессори, 3 ГБ тезкор хотира, 5 дюймли HD экран, бармоқ изи сканери, 13 МПли асосий ва 8 МПли олд камера ўрнатилган. Қурилма 3000 мА/ст сиғимли LGQC (5 В, 1,5 А) стандартидаги тезкор зарядлаш функциясига эга бўлган батареядан қувватланади.

    Leagoo Venture 1 Android 5.1 Lollipop платформасида ишлайди. Нархи – 169,99 доллар.