Prisma видеони қайта ишлашни ўрганади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Prisma видеони қайта ишлашни ўрганади

Технология 8-10-2016, 23:18 518
Prisma видеони қайта ишлашни ўрганади

Расмларни ўзига хос форматга ўзгартириш хусусиятлари билан машҳур бўлган Prisma иловасига тез орада видеоларни қайта ишлаш функцияси ҳам қўшилади. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берган.

Ҳозирча мазкур функция фақат илованинг iOS версиясида ишламоқда ва бета-синов босқичидан ўтказилмоқда. У орқали Prisma’да давомийлиги максимум 15 сония бўлган видеороликларни таҳрирлаш мумкин. Бундан ташқари, сервисга тез орада GIF-анимацияларни қайта ишлаш функцияси ҳам татбиқ этилиши режалаштирилган.

Prisma иловаси Ван Гог, Пикассо ва Левитан каби машҳур рассомлар услубида расмларни қайта ишлаш учун нейротармоқлардан кенг фойдаланади. Илованинг iOS платформасига мўлжалланган версияси 2016 йилнинг 11 июнида чиқарилган. Android версияси эса июль ойининг сўнгида Google Play’га жойланган эди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.