Хитойнинг Oppo компанияси шу ойнинг 19 санасида бўлиб ўтадиган R9S моделининг тақдимотига таклифномаларни юборишни бошлади. Тахминларга кўра, мазкур смартфон кучли техник кўрсаткичларга эга бўлади. Жумладан, унга Meizu MX6 моделидаги каби Sony IMX386 камера сенсори ўрнатилиши мумкин.
Ҳозирча Sony IMX386 камера сенсорига қарашли техник параметрлар ҳақида маълумот берилмаган. Бироқ ундаги диафрагма кўрсаткичи f/1,7 бўлиши айтилмоқда. Агар ушбу маълумот рост бўлса, янги модель Samsung Galaxy S7 Edge камераси даражасида суратга олиш имкониятига эга бўлади.
Смартфонга Qualcomm Snapdragon 625 процессори, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилиши кутилмоқда. VOOC стандартидаги тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайдиган 3100 мА/ст сиғимли батареяга эга бўлади.
Oppo R9S смартфонига тегишли бошқа техник параметрлар ошкор этилмаган. Хитойнинг мазкур компанияси нисбатан арзон ва яхши техник кўрсаткичларга эга гаджетлар ишлаб чиқариб, Осиё мамлакатларида анча қониқарли савдо натижаларини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?