Samsung ручкали премиум Chromebook Pro ноутбукини тайёрлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung ручкали премиум Chromebook Pro ноутбукини тайёрлади

Технология 16-10-2016, 14:10 518
Samsung ручкали премиум Chromebook Pro ноутбукини тайёрлади

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ручка ва сенсорли дисплейга эга бўлган металл корпусли Chromebook Pro моделини ишлаб чиқди. Қурилмага 2400 Х 1600 аниқлигидаги 12,3 дюймли экран ўрнатилган. Ҳозирча гаджетга илова қилинган ручка Wacom фирмасига тегишли эканлиги номаълум.

Модель юпқа ва замонавий металл корпус билан ажралиб туради, унинг қалинлиги – 12, 9 мм, оғирлиги эса 1, 08 кг. Ноутбук корпуси айлана қирраларга эга, бу эса унинг эргономикасини сезиларли даражада кучайтирган. Агар Pixel туркумидаги моделларни ҳисобга олмасак, у премиум туркумдаги ягона хромбук ҳисобланади.

Ноутбукка 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, 6 ядроли частотаси 2 ГГц бўлган процессор, ўрнатилган, USB-C порти, хотира картаси слоти кўзда тутилган. Қурилма аккумулятори 10 соатлик ишлаш давомийлигини таъминлайди.

Энг қизиғи, Samsung Chromebook Pro ноутбукида Android иловалардан фойдаланиш мумкин. Қурилманинг тахминий нархи 499 долларни ташкил қилади. Сотувга чиқиш санаси ҳозирча маълум қилинмаган.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.