HTC ҳам Apple’нинг изидан бориб, ўз телефонларидан 3,5 миллиметрли аудио-слотни олиб ташлашни режалаштирган кўринади. Ҳар ҳолда шу кунларда интернет тармоғида тарқалган янги HTC Bolt смартфонининг тасвирларига қараб худди шундай фикрга бориш мумкин.
Phonearena сайтида келтирилган хабарга кўра, ҳали расман тақдим этилмаган металл корпусли HTC Bolt моделининг суратлари Venture Beat ресурсида Acadia номи остида пайдо бўлган.
Янги смартфон ташқи томондан HTC 10 моделидан унчалик катта фарқ қилмайди. HTC Bolt 2,5D-ойна билан қопланган 5,5 дюймли экран, йирик сенсорли камера, бармоқ изи сканери ўрнатилган Home тугмасига эга бўлади.
HTC Bolt Android 7.0 Nougat версиясида ишлаши кутилмоқда, унга 3 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Шунингдек, аудио сифатини кучайтирадиган HTC BoomSound профили ҳам истисно қилинмаган. Қурилма USB Type-C порти билан жиҳозланади.
Ҳозирча янги моделнинг тақдимот санаси ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Бироқ рендерларга қараб хулоса қиладиган бўлсак, смартфон намойишига узоқ вақт қолмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда