Дунёдаги энг ингичка ноутбук сотувга чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дунёдаги энг ингичка ноутбук сотувга чиқарилди

  • Технология
  • 18-10-2016, 12:41
  • 811
  • Дунёдаги энг ингичка ноутбук сотувга чиқарилди

    Дунёдаги энг ингичка ноутбук — Acer Swift 7 сотувга чиқарилди, деб хабар беради «Дарё». Acer’нинг янги маҳсулоти 13 миллиметр қалинликка эга бўлиб, бу борада MacBook Air’дан ўзиб кетди.

    Ноутбук 13,3 дюйм диагоналли, 1920×1080 ўлчамли дисплейга эга. Оператив хотира — 8 Гб, хотира — 256 Гб.

    Swift 7 Windows 10 операцион дастури бошқарувида ишлайди ҳамда Kaby Lake авлодига мансуб Core i5 процессори билан таъминланган.

    Аккумулятор сиғими 2770 мА/соатни ташкил этади, бу ноутбукда 9 соат давомида қувватлантиришсиз ишлаш имконини беради.