Acer 15 дюймли янги Chromebook ноутбукининг сотувларини бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Acer 15 дюймли янги Chromebook ноутбукининг сотувларини бошлади

  • Технология
  • 19-10-2016, 00:18
  • 1 206
  • Acer 15 дюймли янги Chromebook ноутбукининг сотувларини бошлади

    Тайваннинг Acer компанияси ўтмишдошига қараганда узоқроқ автоном ишлаш вақтига эга бўлган 15-дюймли Chromebook ноутбукини сотувга чиқарди. Бу борада Terabayt.uz сайти хабар қилди.

    Янги Acer Chromebook 15 модели 1366 х 768 пиксель аниқлигидаги 15,6 дюймли экран, олд қисмда жойлашган стереодинамик, икки ядроли Intel Celeron N3060 (такт частотаси 1,6 ГГц), 2 ГБ LPDDR3 SDRAM стандартидаги тезкор хотира ва 16 ГБ SSD билан жиҳозланган.

    Моделга сиғими 3950 мА/ст бўлган батарея ўрнатилган. Ушбу батареядаги қувват ёрдамида 12 соатгача қурилмани зарядламасдан ишлаш мумкин. Бундан ташқари, хромбук Wi-Fi (802.11ac 2×2 MIMO) ва Bluetooth 4.2 интерфейсларини қўллаб-қувватлайди, унда HDMI, USB ва microSD-карта учун мўлжалланган слот ҳам кўзда тутилган.

    Ноутбук Сhrome OS операцион тизида ишлайди. Нархи 199 АҚШ долларини ташкил қилади.