NVIDIA Pascal базасида янги GeForce GTX 1050 ва 1050 Ti видеокарталарини чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

NVIDIA Pascal базасида янги GeForce GTX 1050 ва 1050 Ti видеокарталарини чиқарди

Технология 19-10-2016, 00:27 593
NVIDIA Pascal базасида янги GeForce GTX 1050 ва 1050 Ti видеокарталарини чиқарди

NVIDIA компанияси Pascal архитектурасида ишланган янги видеокарталарни тақдим қилди. Бошланғич даражадаги GeForce GTX 1050 ва 1050 Ti карталари янги геймерларга, асосан, MOBA (Multiplayer Online Battle Arena) ўйинларига қизиқадиган фойдаланувчиларга мўлжалланган. Ҳар иккала карта 60 та кадрли частота билан Full HD форматидаги ўйинларни ўйнашга имконият беради.

GeForce GTX 1050 ва 1050 Ti қурилмалари GP107 чипи асосида яратилган. NVIDIA GeForce 1050 Ti 768 та CUDA ядроси, 48 та текстурали блок, 32 ROP, 128-битли шинага эга 4 ГБли видеохотира билан таъминланган. Ядро частотаси 1290 МГцни ташкил қилади, ўтказиш имконияти сониясига 112 ГБгача.

NVIDIA GeForce GTX 1050 версияси эса 768 та CUDA ядроси, 40 та текстурали блок, 32 ROP, 128-битли шина билан таъминланган 4 ГБли GDDR5 хотирага эга. Ядро частотаси — 1354 МГц.

Ҳар иккала видеокартани 8 ноябргача сотувга чиқариш режалаштирилган. Нархлари ҳали эълон қилинмади.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.