Seagate сиғими 5 ТБ бўлган қаттиқ дискни сотувга чиқармоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Seagate сиғими 5 ТБ бўлган қаттиқ дискни сотувга чиқармоқчи

  • Технология
  • 21-10-2016, 09:21
  • 991
  • Seagate сиғими 5 ТБ бўлган қаттиқ дискни сотувга чиқармоқчи

    Гарчи бугунги кунда келажакда SDD-тўплагичларнинг қамрови янада ошиши ҳақида кўп прогнозлар айтилаётган бўлса-да, компьютер дисклари соҳасида етакчилардан ҳисобланган Seagate компанияси 2,5 дюймли 5 терабайт сиғимга эга BarraCuda ST5000 HHD-тўплагичини сотувга чиқаради. Дискнинг қалинлиги 15 мм бўлгани сабаб, ундан фақат стационар компьютерларда фойдаланиш мумкин. Ноутбуклар учун Seagate қалинлиги 7 миллиметрли сиғими 2 ТБ бўлган BarraCuda ST2000LM015 қаттиқ дискини таклиф қилмоқда.

    BarraCuda ST5000 қаттиқ дискидаги шпинделнинг белгиланган тезлиги дақиқасига 4000 айланишни ташкил қилади, кэш ҳажми – 128 МБ. Фаол ишлаш натижасида энергия истеъмоли 2,1 Ваттгача етиши мумкин, ўртача ишлаш ҳолатида бу кўрсаткич 1,1 Вт атрофида бўлиши қайд этилган. 5 ТБли қаттиқ диск икки йиллик кафолат хизмати билан биргаликда 85 доллар нархида сотувга қўйилади. Ноутбукларга мўлжалланган 2ТБли BarraCuda ST2000LM015 дискининг нархи – 55 доллар. Таққос учун 2,5 дюймли қалинлиги 7 мм бўлган 4 ТБ сиғимли Samsung томонидан таклиф этилаётган SSD-тўплагич 1500 доллар нархида сотилади.

    Ҳозирча янги Seagate дискларининг сотувга чиқиш санасига аниқлик киритилмаган.