Google маълумотларни онлайн сақловчи янги сервис тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google маълумотларни онлайн сақловчи янги сервис тақдим этди

Технология 12-03-2015, 17:11 833
Google маълумотларни онлайн сақловчи янги сервис тақдим этди

Google компанияси 2015 йил 11 март куни Google Cloud Storage Nearline номли маълумотларни сақловчи “булутли” сервис яратди. Сервисда 1 ГБ маълумот сақлаш нархи ойига 0,01 доллар бўлиб, маълумотлар кириш тезлиги 3 сонияни ташкил этади.

Amazon компаниясида ҳам Amazon Glacier номли худди шундай сервис бор. Amazon ҳам 1 ГБ учун ойига 0,01 доллар олади. Бироқ унда маълумотларга кириш тезлиги 3-4 соатни ташкил этади.

Маълумотларни онлайн сақлаш анча қиммат бўлганлиги сабабли, бундай хизматлардан кўпроқ тезликдан ташқари катта миқдордаги маълумотларни сақлашга эҳтиёж сезадиган сервислар фойдаланади.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.