Xiaomi компанияси Galaxy Note 7’га жуда ўхшаш смартфонини тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Xiaomi компанияси Galaxy Note 7’га жуда ўхшаш смартфонини тақдим этди

  • Технология
  • 25-10-2016, 23:04
  • 925
  • Xiaomi компанияси Galaxy Note 7’га жуда ўхшаш смартфонини тақдим этди

    Xiaomi компанияси Mi Note 2 номи остида ўзининг янги фаблетини намойиш қилди. Тақдимотдан кейиноқ ОАВ хитойлик ишлаб чиқарувчиларни Samsung компаниясининг таназзулга учраган флагмани - Galaxy Note 7 дизайн элементларини кўчирганликда гумон қилди.

    Mi Note 2 аксарият Android-флагманларда қўлланувчи Snapdragon 821процессори базасига қурилган. Қурилма 5,7 дюймли OLED-дисплей, 4 ёки 6 Гб оператив хотира, 22,56 мегапикселли асосий камера ва 4070 мАч сиғимдаги аккумулятор билан таъминланган.


    Galaxy Note 7 флагманининг экрани ҳам 5,7 дюйм (лекин AMOLED), процессори Exynos 8890 Octa — Samsung’нинг шахсий ишланмаси, 4 Гб оператив хотира, 12 мегапиксель камера ва 3500 мАч сиғимли аккумулятор.


    64 Гб ва 4 Гб’ли Mi Note баҳоси - 413 доллар, 128 Гб ва 6 Гб’ли модель нархи эса - 516 доллар.


    Mi Note 2 кўпроқ ўзининг хусусиятлари эмас, Note 7 дизайни туфайли эътиборни жалб қилди.