Замонавий ўйин консоллари ҳозирги кунда гаджетлар саноатида ниҳоятда кучли ҳимоя тизими билан ажралиб туради. Гарчи Sony PlayStation 4 консолининг тақдим этилганига мана қарийб 3 йил тўлган бўлса-да, ҳали ҳеч бир хакер ушбу блокбастернинг ноқонуний нусхасини бошқа ўйин консолларида ишга тушира олмаган. Бироқ тез орада ушбу тенденция ўзгариши кутилмоқда. Хитойнинг ChaitinTech компанияси Sony PlayStation приставкасининг ҳимоя тизимини бузишга муваффақ бўлгани ҳақида хабар қилди.
Шу мақсадда ҳатто хитойлик шоввозлар тармоққа Sony PlayStation 4 дастурининг қароқчи версияси бошқа консолга ўрнатилгани акс эттирилган видеороликни жойладилар. Фирма дастурчилари намуна сифатида машҳур Super Mario Bros ўйинидан фойдаланишган, эксплоит эса тизимнинг браузери орқали ишга туширилган.
Ҳозирча Sony PlayStation 4 дастурининг бузилгани тўғрисида расмий маълумот мавжуд эмас. Япониянинг Sony компанияси ҳам мазкур видео юзасидан изоҳ бермаган. Бундан ташқари баъзи хабарларга кўра, консол дастуридаги заифлик Sony мутахассислари тарафидан сўнгги янгиланиш орқали ёпилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда