15:35 / 26.10.2016
6 708

Apple Watch савдолари 71,6 фоизга тушиб кетди

Apple Watch савдолари 71,6 фоизга тушиб кетди

Terabayt.uz нашри ёзишича, 2016 йил 3 чорагида жаҳон бўйлаб жами 2,7 млн дона смарт-соат сотувга чиқарилган. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51,6 фоизга камдир (2015 йилнинг 3 чорагида жами 5,6 млн дона смарт-соат сотувга чиқарилган эди).

Ушбу сегментда ҳалигача АҚШнинг Apple компанияси яққол етакчилик қилиб келмоқда. Шунга қарамасдан унинг бу йилги савдо кўрсаткичлари 71,6 фоизга тушиб кетган (савдолар 3,9 миллиондан 1,1 миллионгача камайган). Таҳлилчиларнинг фикрича, сўнгги чоракда тақдим этилган янги қурилмалар ҳисобига 2016 йилнинг 4 чорагида смарт-соатларнинг сотувлари ўсиши мумкин.

Смарт-соатлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича Garmin, Samsung, Lenovo ва Pebble рўйхатнинг юқори поғоналаридан жой олган. Энг қизиғи, Garmin компанияси кескин ўсиш кўрсаткичларини қайд қилиб, Жанубий Кореянинг Samsung фирмасидан ўтиб кетишга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Watch савдолари 71,6 фоизга тушиб кетди