18:35 / 26.10.2016
6 925

Алишер Усмоновнинг компаниясида фаолиятини бошлаган Борис Добродеев Mail.Ru бош директори этиб тайинланди

Алишер Усмоновнинг компаниясида фаолиятини бошлаган Борис Добродеев Mail.Ru бош директори этиб тайинланди

«ВКонтакте» бош директори бўлиб ишлаб келган Борис Добродеев Mail.Ru Group бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Mail.Ru собиқ бош директори Дмитрий Гришин директорлар кенгаши раиси сифатида компания бошқарувидаги иштирокини давом эттиради. У инвестициялар ва стратегия, жумладан, халқаро кенгайиш масалалари билан шуғулланишини билдирди.

Маълумот учун, Борис Добродеев ўз фаолиятини Mail.Ru Group асосий эгаси Алишер Усмонов ва унинг шерикларига тегишли USM холдингига кирувчи «Металлоинвест» компаниясида бошлаган. У 2014 йил сентябрида «ВКонтакте» бош директори этиб тайинланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Алишер Усмоновнинг компаниясида фаолиятини бошлаган Борис Добродеев Mail.Ru бош директори этиб тайинланди