Ўзбекистонда Asus Zenfone 5 смартфони 800 минг сўмдан сотила бошлади

  • Технология
  • 12-03-2015, 18:17
  • 1 491
  • Ўзбекистонда Asus Zenfone 5 смартфони 800 минг сўмдан сотила бошлади

    Ўзбекистонда 2014 йил бошида тақдим этилган Asus Zenfone 5 смартфони сотувга чиқди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».

    Қурилма 5 дюймли ва 1280×720 пикселли IPS-экран, Intel Atom Z2580 Cloverview процессори, 1 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+microSD), 8 мегапикселли асосий ва 2 мегапикселли олд камера, 2110 мА/с сиғимига эга аккумулятор билан жиҳозланди.

    Asus Zenfone 5 Android 4.3 Jelly Bean операцион тизимида ишлайди. Смартфоннинг оғирлиги 145 граммга тенг.

    Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида Asus Zenfone 5’ни 800—850 минг сўмдан харид қилиш мумкин.

    Манба: www.daryo.uz