Вилоят ахборот-кутубхона маркази Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда «Самарқанд музейлари» номли янги сайтни ишга туширди. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» хабар бермоқда, деб Terabayt.uz ёзмоқда.
Дизайни кишини бефарқ қолдирмайдиган янги сайтдан «Янгиликлар», «Музейлар», «Кўргазмалар», «Виртуал саёҳат» каби бўлимлар ўрин олган. Фойдаланувчилар ўлкашунослик музейи, Садриддин Айний уй-музейи, Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Самарқанд давлат университети зоология музейи ва бошқа муассасалар ҳақида тўлиқ маълумот олиши, уларга тааллуқли суратларни томоша қилиши мумкин.
Сайт яратувчилари Регистон ансамбли, Бибихоним масжиди, Улуғбек обсерваторияси, Гўри Амир, Шоҳи Зинда, Оқсарой мақбаралари бўйлаб виртуал саёҳатга таклиф этади. Ушбу бўлимда фотосуратлар 3D шаклида бажарилган бўлиб, бу фойдаланувчиларга қадимий обидаларни янада яққол ҳис этиш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди