Жаҳон бозорида, асосан, технологик процессорлар ишлаб чиқариш билан танилган Intel фирмаси 2012 йилда 27 дюймли моноблокни намойиш қилган эди. Мазкур компьютер ҳам электр тармоғидан, ҳам ўрнатилган батареядан ишлаши билан барчанинг эътиборинит тортган. Куни кеча тармоқда фирманинг мазкур моноблокка ўхшаш қурилмасининг тасвирлари пайдо бўлди. Афтидан, Intel бундан 4 йил олдин тайёрлаган моноблокини янада такомиллаштиришни мақсад қилган кўринади.
Terabayt нашрининг хабар беришича, мазкур патентда бўлажак қурилманинг дизайни тасвирланган. Унинг техник кўрсаткичлари ва бошқа имкониятлари борасида ҳозирча ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Патентда йирик планшетнинг юқори ва қуйи қисмига динамик ўрнатилиши ҳақида сўз боради, холос. Шунингдек, моноблок/планшет енгил трансформация учун тутқичга ҳам эга бўлиши қайд этилган.
Ҳозирча янги моделга қайси ўлчамдаги дисплей ўрнатилиши номаълум. Intel ушбу қурилмани келаси йил бошида ўтказиладиган халқаро кўргазмаларнинг бирида тақдим этиши тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди