12:31 / 29.10.2016
6 305

LG Nexus 5X услубидаги арзон LG U смартфонини тақдим қилди

LG Nexus 5X услубидаги арзон LG U смартфонини тақдим қилди

Жанубий Кореянинг LG компанияси куни кеча Nexus 5X услубидаги арзон LG U смартфонни намойиш қилди. Ҳозирча модель фақат Жанубий Кореяда сотилади, дея хабар бермоқда LG билан алоқадор сайтлардан бири.

LG U худди Nexus 5X сингари 5,2 дюймли Full HD 1080p (1080 х 1920 пиксель) аниқлигидаги дисплей, 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Модель ўлчамлари (147,6 x 73,2 x 7,7 мм) ва оғирлиги (135 грамм) билан Google учун чиқарилган смартфонга жуда яқин. Гаджетга 1,4 ГГц частотадаги Snapdragon 4xx процессори, 3000 мА/ст сиғимли батарея, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камера ўрнатилган.

Доимий хотира сиғимини microSD-карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.

Модель Жанубий Кореяда LG U+ мобил оператори томонидан 340 доллар нархида учта ранг версияларида сотилиши маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » LG Nexus 5X услубидаги арзон LG U смартфонини тақдим қилди