Apple Британияда маҳсулотларига нархни 20 фоизга оширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple Британияда маҳсулотларига нархни 20 фоизга оширди

  • Технология
  • 30-10-2016, 01:32
  • 1 164
  • Apple Британияда маҳсулотларига нархни 20 фоизга оширди

    Apple компанияси баъзи маҳсулотлари нархини Буюк Британияда огоҳлантиришсиз 20 фоизга оширди. Бу Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш қароридан кейин фунт стерлингнинг кучсизланишини қоплаш мақсадида қилинган, деб хабар бермоқда "Kun.uz".

    Нарх кўтарилиши iMac компьютерлари ва MacBook ноутбкуларига тааллуқли бўлди. Бу қурилмалар бир неча фунт стерлингга қимматлаган.

    27 октябрда тақдим қилинган 13 дюймли MacBook Pro эндиликда Буюк Британияда 1 минг 449 фунт туради, ваҳоланки АҚШда унинг нархи 1 минг 499 долларни (1 232 фунт стерлинг) ташкил қилмоқда.

    Июндаги Brexit бўйича ўтказилган референдумдан кейин фунт стерлинг долларга нисбатан 18 фоизга қадрсизланди ва шу сабабли таҳлилчилар турли маҳсулотларга нархларнинг ошишини башорат қилмоқдалар, бу эса британияликларнинг реал даромадларига салбий таъсир кўрсатади.