Спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи Nike компанияси ортидан Puma фирмаси ҳам боғичи ўз-ўзидан боғланадиган кроссовка ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Autodiscs номли янги кроссовкалар ичига боғланишни заифлаштирувчи ёки кучайтирувчи электромотор ўрнатилган бўлади. Боғланиш бевосита кроссовкадаги тугма ёки мобил дастур орқали амалга оширилади.
Илгарироқ Nike компанияси боғичи ўз-ўзидан боғланадиган Nike Hyperadapt 1.0 кроссовкаларини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилганди. Puma яратувчиларининг айтишича, Autodiscs кроссовкасининг Hyperadapt 1.0 га нисбатан иккита устунлиги бор.
Биринчиси, боғичларни бошловчи мотор кроссовканинг тагчармида эмас, тилида жойлашган. Бу оёқ кийимнинг эгилувчанлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Иккинчи устунлик шундан иборатки, кроссовканинг боғланишини мобил дастур ёрдамида смартфон орқали амалга ошириш мумкин. Кроссовкада нима билан шуғулланишга қараб, унинг боғланишини ҳар икки ёки алоҳида оёқ учун максимал даражада қулай ҳолатга келтириш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Тўқаев оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонунни имзолади
Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди