00:03 / 03.11.2016
6 687

Австралиялик картошкадан фотокамера ясади ва унда суратлар олди

Австралиялик картошкадан фотокамера ясади ва унда суратлар олди

Австралиялик фотосуратчи Колин Лоуи картошка ичига пинхол-камерани жойлади ва машҳур инглиз идиомасини ясади.

Инглиз тилида «potato quality» (сўзма-сўз таржима қилинганда «сифатли картошка») деган идиома мавжуд. У фотографияда сифати паст суратларга нисбатан ишлатилади.

Колин Лоуи пинхол-камералар ясаш мутахассиси бўлиб, уни айнан ва картошкадан ясашдан мақсад қилди.

Пинхол-камера ясаш учун Лоуига катта картошка, томат пастасининг консерва банкаси, музлатгич учун магнит, иккита 35 миллиметрли плёнка, изолента ва бир қанча резинка керак бўлди.

Пинхолнинг ҳажми 300 микронни, фокус оралиғи — 60 миллиметрни, апертура эса f/200ни ташкил этди. Лоуи суратга олиш учун штативдан фойдаланди. Бир қанча кадрлар картошкада суратга олинди ва улар тармоқда эълон қилинди.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Австралиялик картошкадан фотокамера ясади ва унда суратлар олди