00:07 / 03.11.2016
6 294

Instagram илова орқали харидларни амалга ошириш функциясини ишга туширди

Instagram илова орқали харидларни амалга ошириш функциясини ишга туширди

Instagram сервиси мобил телефонларда онлайн-харидларни амалга ошириш учун янги функциясини синовдан ўтказишни бошлади. Компания расмий блогида маълум қилинишича, мазкур функция ҳозирча ижтимоий тармоқнинг фақат АҚШдаги iOS платформаси фойдаланувчиларига ана шундай имкониятни тақдим этади. Бу ҳақда Terabayt.uz нашри ёзмоқда.

«Янги функция фойдаланувчиларга хариддан олдин бренд билан танишиш ва товарларни қўлга киритиш жараёнини осонлаштириш имконини беради», — дея таъкидланади компанияда.

Бугунги кунда синовда Instagram билан бирга Kate Spade ва JackThreads каби 20 ритейл-бренд иштирок этмоқда.

Онлайн-харид механизми бир неча қадамдан иборат бўлади: Instagram реклама постининг қуйи қисми чап томонида «tap to view» («кўриш учун босиш») ёзуви пайдо бўлади, бу ерда фойдаланувчилар маҳсулот ва унинг нархи ҳақида батафсил маълумотни кўришлари мумкин бўлади. Харид «shop now» («ҳозир харид қилиш») ёзувини босиш орқали амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Instagram илова орқали харидларни амалга ошириш функциясини ишга туширди