Beeline Uzbekistan иловасининг фойдаланувчиларига Beeline бепул дақиқаларни ҳадя қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Uzbekistan иловасининг фойдаланувчиларига Beeline бепул дақиқаларни ҳадя қилмоқда

Технология 4-11-2016, 12:03 887
Beeline Uzbekistan иловасининг фойдаланувчиларига Beeline бепул дақиқаларни ҳадя қилмоқда

Beeline Beeline Uzbekistan мобил иловасиниг фойдаланувчилари учун ишга туширилган янги акция ҳақида хабар беради. Энди 2016 йилнинг 1 ноябридан 30 ноябр кунига қадар Beeline Uzbekistan иловаси орқали “Oy+” пакетларидан бирини ҳарид қилган ҳар бир абонент 7 кунга тармоқ ичида 500 дақиқа бонусни қўлга киритади.

Бонусни қўлга киритиш учун Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олиш ва “Оy+” пакетларидан бирини илова орқали ҳарид қилиш лозим.

Мобил илова аввалдан ўрнатилган бўлса, уни қайтадан юклаб олишнинг ҳожати йўқ. Бонус дақиқалар “Оy+” интернет пакетлардан бирини ёқтирганда бир маротаба тақдим этилади. “Оy+” пакетини ўчириб, қайта ёқилганда бонус қайта тақдим этилади. Балансда дақиқалар мавжуд бўлганда, уларга янги бонус дақиқалар қўшилади.

Қолган бонус дақиқалар миқдорини *107# коди орқали текшириш мумкин. Beeline Uzbekistan иловасини http://onelink.to/ct7un6 ҳаволаси орқали юклаб олиш мумкин.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.