Philips ва Xiaomi ҳамкорликда ақлли лампалар яратади

  • Технология
  • 5-11-2016, 16:54
  • 616
  • Philips ва Xiaomi ҳамкорликда ақлли лампалар яратади

    Нидерландиянинг Philips компанияси Xiaomi билан ҳамкорликда ақлли лампалар яратишга келишиб олди. Янги ақлли лампалар Xiaomi тақдим қиладиган “ақлли уй” технологиясининг бир қисми сифатида тизимга қўшилиши маълум қилинган.

    Philips компаниясининг расмий сайтида ёзилишича, янги лампаларни смартфондаги махсус илова орқали бошқариш мумкин бўлади. Лампалар хитойлик гигантнинг савдо тармоқлари орқали сотилади.

    Гарчи икки йирик фирма бу борадаги ҳамкорлик тўғрисида энди эълон қилган бўлса-да, бироқ улар шу йилнинг сентябрь ойида Philips Eyecare номли LED лампани намойиш этишганди. Мазкур ақлли лампа исталган томонга бурилиши, ёрқинликни фойдаланувчининг ҳолатига қараб йўналтириши билан кўпчиликнинг эътиборини тортган. Ушбу лампага Wi-Fi модул ўрнатилган бўлиб, уни смартфон орқали созлаш мумкин.