Facebook компаниясини бугунги кунда фақат ижтимоий тармоқ билан боғлаш тўғри бўлмайди. Фирма анчадан буён ижтимоий тармоққа алоқадор ёки унга қарашли бўлмаган хилма-хил сервисларни яратиб келмоқда. Агар бундан бир неча муддат аввал Facebook’ка видеоўйин стриминглари татбиқ этилган бўлса, яқинда компания ўзининг Gameroom номли ўйин платформасини ишлаб чиқди. Шу билан бирга, аввалроқ Facebook Messenger хизматига баскетбол, футбол ва шахмат каби бир қатор созланган ўйинлар қўшилган эди.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, шу ойнинг сўнгида Facebook мустақил дастурчиларга Facebook Messenger учун ўйинларни тайёрлашга хизмат қиладиган Instant Games деб аталадиган асбоблар тўпламини чиқаради. Ҳозирча ўйинларнинг тури тўғрисида батафсил маълумот йўқ. Бироқ мутахассисларнинг қайд этишича, биринчи навбатда, мазкур йўналишда асинхрон ўйинлар, яъни бир вақтнинг ўзида бир нечта фойдаланувчилар томонидан ўйналадиган ўйинларга урғу берилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди