01:28 / 09.11.2016
7 085

YouTube’да HDR видео функцияси ишга тушди

YouTube’да HDR видео функцияси ишга тушди

Google бугун YouTube видеохостингида HDR видео функциясини ишга туширди. Эндиликда мазкур форматда ёзилган видеоларни сервисга юклаш ва томоша қилиш мумкин.

HDR (High Dynamic Range) форматида ранглар табиий, тасвир ёруғ, оқ ва қора рангларининг баланси янада ҳамоҳанг бўлади. Бугунги кунда бундай форматни қўллаб-қувватлайдиган смартфон, планшет ва телевизорларнинг қатори кенгайиб боряпти.

Шу билан бир қаторда мазкур технологияга эга бўлган монитор ва телевизорларда энди HDR контентни транслация қилиш мумкин. Terabayt.uz нашрининг маълум қилишича, гарчи видеохостингда бундай функция йўлга қўйилга бўлса-да, хизматда HDR видеоларнинг ҳажми анча кам. Бироқ вақт ўтган сари уларнинг сони кўпайиши турган гап.

HDR видеони компьютердан/ноутбукдан ёки YouTube’нинг Android ва iOS иловалари орқали сервисга юклаш имконияти мавжуд. HDR видеони YouTube’га қўшиш жараёни тушунтирилган йўриқномани бу ерда ўқишингиз мумкин.

HDR видеонинг сифатидан баҳра олиш учун қуйидаги видеони томоша қилинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YouTube’да HDR видео функцияси ишга тушди