Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Lenovo компанияси Хитойда металл корпусли Moto M смартфонини расман тақдим қилди. Ушбу смартфоннинг аввалроқ Kung-Fu лойиҳа номи остидаги баъзи рендерлари эълон қилинган эди. Телефон металл корпус билан ўралган, бармоқ изи сканери орқа панелга жойланган. Сув қайтарадиган P2i қопламига эга.
Moto M 5,5 дюймли Full HD аниқлигидаги Super AMOLED экран, 16 МПли фазали автофокус ва икки хил рангдаги чақноқ билан таъминланган асосий ҳамда 8 МПли олд камера билан жиҳозланган.
Қурилма такт частотаси 2,2 ГГц бўлган саккиз ядроли MediaTek Helio P15 (Mali T860MP2 графикаси билан) процессорида ишлайди, оператив хотиранинг сиғими – 4 ГБ. Доимий хотира эса 32 ГБ бўлиб, уни microSD-карта ёрдамида 128 ГБгача кенгайтириш имконияти мавжуд. Модель сиғими 3050 мА/ст бўлган тезкор зарядлаш функциясига эга аккумулятордан қувватланади.
Moto M тилларанг ва кумушранг версияларда сотувга чиқарилади. Смартфоннинг сотувлари 11 ноябрда Хитойда бошланади. Нархи – 294 доллар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди