12:45 / 11.11.2016
6 024

Nikon D5600 фотокамераси тақдим этилди

Nikon D5600 фотокамераси тақдим этилди

Бугун Япониянинг Nikon компанияси янги кўзгусиз Nikon D5600 фотокамерасини намойиш қилди. Ишлаб чиқарувчи мазкур моделни DX форматидаги бошланғич камералар туркумига киритган.

Terabayt.uz сайтининг ёзишича, янги фотокамера Nikon D5500 модели базасида яратилган, у CMOS форматидаги аниқлиги 24,2 Мп бўлган APS-C (23,5 x 15, 6 мм) датчик, Expeed 4 процессори, экспозицияни ўлчаш ва автоматик фокуслаш тизими билан жиҳозланган.

Nikon D5600 фотокамерасидаги асосий янгилик унинг Nikon Snapbridge технологиясини қўллаб-қувватлаши бўлди. Ушбу технология ёрдамида бевосита суратга олиш жараёнида тасвирларни фотокамерадан мобил қурилмага узлуксиз узатиш мумкин. Бундан ташқари, Snapbridge камерадан суратларни ижтимоий тармоқларга юбориш имкониятини ҳам тақдим этади. Юқоридаги имкониятлар Wi-Fi 802.11b/g/n, Bluetooth 4.1 LE ва NFC модуллари ёрдамида амалга оширилади.

Моделга созланган чақноқ, стереофоник микрофон, оптик видоискатель ва диагонали 3,2 бўлган буриладиган сенсорли дисплей ўрнатилган. Унда ташқи микрофонни улашга мўлжалланган слот, HDMI ва USB 2.0 портлари кўзда тутилган. Қурилма SD, SDHC ва SDXC форматидаги хотира карталарини қўллаб-қувватлайди.

Фотокамеранинг оғирлиги 465 грамм (D5500 моделидан 5 граммга енгил). Ҳозирча камеранинг нархига аниқлик киритилмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nikon D5600 фотокамераси тақдим этилди