Баъзида смартфондан билиб-билмай керакли расм, видео ва бошқа файлларни ўчириб юборамиз. Албатта, кўпинча ўчирилган файлларни ташқи дастур ва қурилмалар (масалан компьютер) ёрдамида тиклаш мумкин. Бироқ бунинг вақт ва маблағ талаб этилади.
Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш биз ўйлагандан анча осон. Бунинг учун Google Play’да бир қатор иловалар мавжуд бўлиб, улар ўчирилган файлларни қайта тиклаш имкониятини беради. Мана шундай иловалардан бири Dumpster — Корзина иловасидир.
Иловадан фойдаланиш жуда қулай, бунинг учун сиздан махсус малака ёки билим талаб қилинмайди. У худди компьютердаги “Корзина” (Сават) каби ишлайди. Мазкур илова билан смартфондан исталган файлни бехавотир ўчириб юбориш мумкин. Агар ўчирилган файллардан бирортаси яна сизга керак бўлса, иловага кириб уни тикласангиз бўлади. Илова фото, видео, аудио pdf, zip, mp3, mp4, ppt, doc, avi, mpg, jpg, rar ва бошқа кўплаб форматларни қўллаб-қувватлайди.
Иловадан фойдаланиш учун рут-асос ёки интернет алоқаси керак бўлмайди.
Шунингдек, иловани ўзидан бевосита файлларни турли сервис ва мессенжерларга юбориш, агар иловадаги бирор файл умуман керак бўлмаса, уни бутунлай ўчириб ташлаш мумкин.
Эслатма: Илова Android платформасида ишлайдиган қурилмаларга мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди