Apple компанияси келгуси йилда эълон қилинадиган iPhone 8 камерасига тўлдирилган реаллик функциясини татбиқ этишни режалаштирган. Шу мақсадда айни пайтда махсус муҳандислар жамоаси кейинги авлод флагманининг камераси устида иш олиб боряпти, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Ушбу функцияни смартфонга татбиқ этиш учун Купертино гиганти томонидан сўнгги йилларда сотиб олинган турли стартаплар ишлаб чиққан технологиялардан фойдаланилмоқди. Мазкур функциянинг ишлаш жараёни қуйидагича тасвирланган: iPhone 8 фойдаланувчиси қурилма камерасини бирор предметга йўналтиради, камера эса мазкур предметни аниқлаб, тармоқда у ҳақда мавжуд бўлган маълумотни акс эттиради. Шунингдек, кейинги флагман “олма”нинг камераси фойдаланувчиларнинг юзини янада тезроқ аниқлаш имкониятига ҳам эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, интернет тармоғидаги етакчи нашрларда яқинда берилган хабарга кўра, Apple айни пайтда тўлдирилган реаллик функциясига эга бўлган ақлли кўзойнакларни синовдан ўтказишни бошлаб юборган. Ҳозирча ушбу кўзойнакнинг қачон намойиш этилиши номаълум. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди