02:56 / 19.11.2016
7 104

Селфи камералар келгусида хавфдан огоҳ этиши мумкин

Селфи камералар келгусида хавфдан огоҳ этиши мумкин

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жойлашган Ахборот технологиялари университети тадқиқотчиларининг маълум қилишича, 2014 йилда жаҳон бўйича 15 та одам бевосита селфи олиш жараёнида вафот этган. 2015 йилда ушбу миқдор 39 тага етди. Жорий йилда эса (ҳали ниҳоясига етмаган) жами 73 нафар инсон селфи расм тушириш пайтида ҳаётдан кўз юмган. Ferra сайтининг ёзишича, одатда, бундай ўлимлар Ҳиндистон, Покистон ва АҚШ давлатларида кузатилмоқда. Ҳиндистонда сўнгги уч йил ичида 76 та одам селфи олиш вақтида ҳалок бўлган.

Ушбу рақамлар олимларни селфи камеранинг хавфни аниқлаш даражасини оширишга ундамоқда. Digital Trend нашрида берилган хабарга кўра, айни вақтда университет олимлари селфи вақтида атрофдаги ҳолатни баҳолаб, мавжуд хавф тўғрисида фойдаланувчини огоҳлантирадиган сунъий интеллект устида ишламоқда. Дастур турли манзиллардаги баландлик, транспортларнинг тезлиги ва бошқа атроф-муҳит билан алоқадор омилларни ҳисобга олиши режалаштирилган. Ҳозирда тизимнинг аниқлиги 73%ни ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Селфи камералар келгусида хавфдан огоҳ этиши мумкин