AirSelfie – селфи оладиган митти дрон » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

AirSelfie – селфи оладиган митти дрон

  • Технология
  • 21-11-2016, 14:31
  • 811
  • AirSelfie – селфи оладиган митти дрон

    Kickstarter платформасида селфи олишга мўлжалланган AirSelfie номли митти дроннинг лойиҳаси тақдим этилди. Ушбу дрон-квадрокоптер ихчам шаклга эга, чўнтакда олиб юрса бўлади. Дрон бир қатор сенсорлар, microSD-слот, Wi-Fi адаптери ва батарея билан жиҳозланган.

    Дронга аниқлиги 5 МП бўлган камера ўрнатилган, уни махсус мобил илова ёрдамида бошқариш мумкин. Квадрокоптер орқали селфи қуйидаги усулда олинади: Фойдаланувчи аппаратни ишга тушириб, смартфон орқали керакли ракурсни аниқлайди, шундан кейин селфи олиш учун таймер ўрнатилади. Шундай қилиб смартфонни бошқа жойга қўйиб, селфи учун зарурий ҳолатни эгаллаш мумкин бўлади.

    AirSelfie’нинг оғирлиги 50 грамм атрофида, автоном ишлаш вақти тахминан 3 дақиқани ташкил этади. Селфи дрон кейинги йил 180 евро нархида сотувга чиқади

    loading...