Жанубий Корея ҳукумати Google компаниясининг картографик маълумотлардан мамлакат ташқарисида фойдаланиш юзасидан берилган сўровини Шимолий Корея билан алоқадор зиддиятлар сабаб расман рад этган. Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Google Жанубий Кореяга қарашли картографик маълумотларни ўз сервислари орқали ушбу мамлакат ҳудудида пиёда ва автомобилларни осон навигация билан таъминлаш мақсадида дунёнинг турли бурчакларидаги серверларга жойламоқчи бўлган.
Аввалроқ Жанубий Корея расмийлари агар қидирув гиганти ўзининг сунъий йўлдош билан боғлиқ сервисларидан режимли объектларнинг суратларини ўчирса, юқоридаги сўровга ижобий жавоб беришини маълум қилишган эди. Бироқ Google мазкур шартга розилик бермаган. Жанубий Кореянинг ер, транспорт ва денгиз ишлари вазирлиги агар Google компанияси қўйилган шартларни бажаришга розилик берса, ушбу қарорни қайта кўриб чиқишини билдирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди