11:22 / 23.11.2016
6 260

Telegram'нинг янги версиясида қандай қулайлик пайдо бўлди?

Telegram'нинг янги версиясида қандай қулайлик пайдо бўлди?

Telegram формат қилиш имкони эга постларни яратиш учун янги Telegraph веб-сервисини ишга туширди. Бундан ташқари, мобил иловада ташқи сайтлардаги мақолаларни мессенжер ичида кўриш имкони ҳам пайдо бўлди. Бу ҳақда компания блоги орқали маълум қилинди.

Одатдаги қалин ҳамда курсив шрифтдан ташқари, редакторда текст ҳажмини катта ва кичиклаштириш, сурат ва видеога ҳавола қўшиш имкони мавжуд. Редакторда яратилган барча постларни мессенжернинг янги “дарҳол кўриш” функцияси орқали томоша қилиш мумкин.

Бу функция ташқи сайтлардаги мақолаларни мессенжер ичида кўриш имконини беради. У ҳозирда Medium блогхостинги, TechCrunch нашри ва бошқа бир қатор платформалар билан ишлай олади.

Ушбу сайтлардаги мақоланинг ҳаволаси келганда превью билан биргаликда Instant View тугмаси пайдо бўлади. Унинг ёрдамида мақолани мессенжернинг ичида браузердаги кўринишда ўқиш мумкин.

Компания берган маълумотга кўра, кейинроқ ушбу функция ишлайдиган сайтлар сони ошиб боради, сўнгра ушбу функция барча сайтлар билан ишлай оладиган кўринишга келтирилади.

Мессенжернинг янги версиясидаги яна бир ўзгариш бу ўрнатилган тақвим бўлиб, унинг ёрдамида чатдаги керакли вақтга ўтиш мумкин бўлади.

Шунингдек компаниянинг маълум қилишича, мессенжернинг Android версиясида қатор ўзгаришлар киритилган. Янги версия илованинг интерфейсидаги ўзгаришлардан ташқари, камера билан ишлашни тезлаштириш ва кенгайтирилган хавфсизлик созламаларини олиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram'нинг янги версиясида қандай қулайлик пайдо бўлди?